Петров кубогида иштирок этаётган Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби чорак финал доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказди. Москванинг “Звезда” жамоасига қарши баҳс олиб борган “қанотлилар”, афсуски, бу гал ҳам мағлуб бўлишди.
Нейтрал майдонда кечган беллашув москваликларнинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа жамоалар ўртасидаги сериялар ҳисоби 3:1 кўринишига келди.
Энди сериялар “Звезда” майдонида ўтади. Москвалик хоккейчилар яна бир учрашувда ғалаба қозонишса, мусобақанинг ярим финал йўлланмасини ҳал қилиб олишади. Эслатиб ўтамиз, серияда дастлабки 4 ғалабага эришган жамоа кейинги босқич масаласини ҳал қилади.
“Ҳумо” мураккаб вазиятга тушди
Ўқилган: 1881