Равшан Эрматов: Мухлислар Марказий Осиёнинг шиддатли дербиларини соғиниб қолишган

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Лига Кубогининг янги мавсумида қўшни Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари ҳам иштирок этади.

ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мусобақада қўшни мамлакатлар жамоалари иштирок этиши Лига Кубогининг нуфузи ва томошабоплигини оширишга ҳам хизмат қилишини айтиб ўтди:

– Ўзбекистон Лига Кубоги баҳсларида Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг етакчи клублари қатнашиши мазкур мусобақага бўлган эътибор ва қизиқишнинг ҳам ортишига сабаб бўлади. Эндиликда мазкур турнир учрашувларини нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларда ҳам кузатиб боришади. Қолаверса, ўзаро қардош бўлган мамлакатлар ўртасидаги алоқалар футбол орқали янада мустаҳкамланади. Катта ёшдаги мухлислар Марказий Осиё жамоаларининг дербиларига кўп бора гувоҳ бўлишган. Улар минтақамиз клубларининг ўзаро шиддатли тўқнашувларини соғинишгани тайин.

Шу боисдан ҳам Лига Кубоги беллашувларига қўшни мамлакатлар жамоаларини ҳам таклиф этдик ва улар бу таклифни қабул қилишганидан жуда ҳам мамнунмиз. Эндиликда мухлислар ўз севимли жамоаларининг Тожикистон ёки Қирғизистон етакчи клубига қарши ўйинини кузатиш учун қўшни мамлакатларга ҳам боришлари мумкин бўлади. Келаси мавсумларда минтақамизнинг бошқа мамлакатлари жамоалари ҳам мусобақада иштирок этишлари кутилмоқда, – дея таъкидлади ЎФA Биринчи вице-президенти.

Ўқилган: 1850
Равшан Эрматов ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Сардор Мирзаев фаолиятини Тайланд чемпионатида давом эттиради
22:29
ЎФА мутасаддиларининг Нидерландия сафари якунига етди
13:34
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон термаси уч поғона юқорилади ва Осиёда 10-ўринга кўтарилди
14:22