Англия чемпионати, 29-тур анонси. Марказий ўйин — "Манчестер Юнайтед" – "Манчестер Сити"

Бугун Англия Премьер-лигасининг 29-тур учрашувларига старт берилади. Доимгидек, футбол ишқибозлари ҳукмига бир қатор қизиқарли бўлган ўйинлар ҳавола этилади.

Жумладан, турни соат 17.30 да "Ливерпуль" – "Борнмут" баҳси очиб беради. Ундан сўнг бир вақтда бешта ўйин бошланади.

"Эвертон" сафарда "Челси" билан ўйнаса, "Арсенал" ўзида "Вест Хэм"ни қабул қилади.

Бу турда марказий ўйин бор. Унда "Манчестер Юнайтед" жамоаси ўзида ҳамшаҳарлари "Манчестер Сити"ни кутиб олади. Имкониятлар тенг, дея баҳоланаётган учрашувда нима бўлишини кейинроқ билиб оламиз.

Ушбу тур анонси билан танишинг:

07.03.2020  17:30     Ливерпуль – Борнмут
07.03.2020  20:00     Арсенал – Вест Хэм
07.03.2020  20:00     Кристал Пэлас – Уотфорд
07.03.2020  20:00     Шеффилд Юнайтед – Норвич Сити
07.03.2020  20:00     Саутгемптон – Ньюкасл Юнайтед
07.03.2020  20:00     Вулверхэмптон – Брайтон
07.03.2020  22:30     Бёрнли – Тоттенхэм Хотспур
08.03.2020  19:00     Челси – Эвертон
08.03.2020  21:30     Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити
10.03.2020  01:00     Лестер Сити – Астон Вилла.

*****

UFF.uz Телеграм каналига уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAD9uS8nHWhiyj0m2aA

Ўқилган: 2433
Англия чемпионати Анонс Манчестер Сити Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АПЛ нинг қолган мавсуми бўш стадионларда ўтиши мумкин
06:51
“Арсенал” АПЛ дебютантига ютқазиб қўйди
06:34
"Ливерпуль" АПЛнинг 7-турда 7-ғалабасини қўлга киритди
18:22