Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобанинг навбатдаги куни ортда қолди. Хабар берганимиздек, ушбу кун дастурида 4 нафар вакилимиз рингга чиқди.
Боксчиларимиз орасида Бобоусмон Батуров, Мафтунахон Мелиева ҳамда Санжар Турсунов ўз вазн тоифаларида ғалаба қозониб, Токио Олимпиадаси йўлланмаси сари курашни давом эттирадиган бўлишди. Афсуски, Навбаҳор Ҳамидова муросасиз кечган баҳсда қозоғистонлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди.
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Доминик Рой (Янги Зеландия) (5:0)
-69 кг: Мафтунахон Мелиева – Маи Кито (Япония) (4:1)
-75 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Надежда Рябец (Қозоғистон) (2:3)
-91 кг: Санжар Турсунов – Тариқ Муҳаммад Рабеаҳ (Ироқ) (5:0)
Батуров, Турсунов ва Мелиева Олимпиада йўлланмаси учун курашни давом эттиришади
Ўқилган: 1448