Икки нафар боксчимиз кейинги босқичга йўл олди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақанинг навбатдаги куни якунига етиб бормоқда. Ушбу кун дастурида 3 нафар вакилимиз саралаш босқичи доирасида рингга кўтарилди.

Дастлаб Элнур Абдураимов (-63 кг) филиппинлик Жеймс Палист устидан ғалаба қозонган бўлса, Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ҳам ўз вазн тоифасида кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди. Бироқ кутилмаганда ҳакамларнинг тушунарсиз қарори билан -81 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг амалдаги финалчиси Дилшод Рўзметов австралиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

-63 кг: Элнур Абдураимов – Жеймс Палист (Филиппин) 5:0
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Янсен Поутоа (Самоа) 5:0
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Пауло Аокусо (Австралия) 2:3

Ўқилган: 1235
UFF.uz Спорт Блоглар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бокс жангларини баҳолаб боришда янги қарор қабул қилинди
07:26
2022 йилги Осиё ўйинлари объектларининг 85 фоизи 2020 йилда қуриб битказилади
20:45
Оғир атлетикачиларимиз Хитой терма жамоаси билан йиғин ўтказишмоқда
04:30