2022 йилги Осиё ўйинлари объектларининг 85 фоизи 2020 йилда қуриб битказилади

Хитойнинг Циньхуа агентлиги хабар беришича, 2020 йилнинг охиригача Ханчжоуда ўтадиган 19-Осиё ўйинлари 58 та объектининг 48 таси ва ёрдамчи объектлар қуриб битказилиши режалаштирилган.

Умумий ҳисобда 2022 йилги Осиё ўйинлари учун мусобақалар бўлиб ўтадиган 53 та объект, Осиё ўйинларининг беш қишлоғи ва 31 та машқ ўтказиладиган объект зарур. Улардан қирқтасининг қурилиши 2019 йилда бошланган эди. Мусобақалар ўтказиладигани бошқа объектлардаги қурилиш ишлари бу йил бошланди.

“Бизнинг мақсадимиз – мусобақалар ўтказиладиган 42 та асосий ва ёрдамчи объектларни шу йилнинг охиригача тугаллашдан иборат. Бу қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 85 фоизини ташкил этади”, – деб баёнот берди Ханчжоудаги Осиё ўйинларининг Ташкилоий қўмитаси.

2022 йилги Осиё ўйинларида Ханчжоу ўзининг интеллектуал тизимларининг энг кучли томонларини намойиш этиб, “ақлли” рақамли юқори технологиялардан кенг фойдаланишни режалаган.

19-Осиё ўйинлари мусобақалари ўтказиладиган барча объектлар қурилишини 2021 йил март ойида тугаллаш кўзда тутилган.

Ханчжоудаги XIX Осиё ўйинлари 2022 йил 10-25 сентябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу Хитойда ўтказилаётган Пекин-1990 ва Гунчжоу-2010дан кейинги учинчи Осиё ўйинлари бўлади.

Ўқилган: 1208
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Премьер-Лига ғолиблари келаси йили икки баробар мукофот билан тақдирланишади
07:10
Оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда. Мураббийларимиз штабидан кутилмаган қарор
11:02
Содиқ Сафоев: Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олиш олдимиздаги асосий вазифа
13:33