Англия кубоги мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Дерби Каунти" ҳамда "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 0:3 ҳисоби қайд этилиб, "қизил иблислар"нинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Шоу 33-дақиқада ҳисобни очган бўлса, кейин Игало иккита гол уриб, дубль қайд этди.
Шу тариқа "МЮ" 1/4 финалга йўл олди ва унда "Норвич" билан кураш олиб боради. Сульшер шогирдлари кетма-кет 9 та ўйинда мағлубиятга учрашмаяпти.
Собиқ "МЮ"чи Уэйн Руни майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Англия кубоги, 1/8 финал
Дерби Каунти – Манчестер Юнайтед 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 33 Шоу, 0:2 – 41 Игало, 0:3 – 70 Игало.
Дерби Каунти – Рос, Форсит, Богл, Лоу, Найт, Эванс, Лоуренс (Уиттакер, 44), Берд, Сибли (Шинни, 80), Уогхорн (Мэрриотт, 67), Руни.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Диогу Далот, Байи, Линделеф, Шоу (Уильямс, 80), Лингард, Фред (Марсьяль, 73), Мактомини, Бруну Фернандеш (Перейра, 67), Мата, Игало.
Огоҳлантиришлар: Шоу (17), Руни (45), Байи (64), Уильямс (90).
Англия кубоги, 1/8 финал. "Дерби Каунти" – "Манчестер Юнайтед" 0:3
Ўқилган: 2401