Хави: Қатарда яшаш жуда осон. Бу ерда жиноят йўқ, ҳаттоки эшикларнинг калити йўқ

"Барселона" клубининг собиқ футболчиси, ҳозирда "Ал-Садд" бош мураббийи Қатардаги ҳаёт ҳақида гапириб ўтди.

- Неча йилдан буён Қатарда истиқомат қилмоқдасиз?

- Бешинчи йил кетмоқда. Тўрт йил мен футболчи, ҳозир эса мураббий бўлдим. Биласизми, ҳаммаси яхши. Ростини айтсам, бу ерда бахтлиман.

- Бу ер сизга ёқмоқдами?

- Менга қанчалик ёқаётганини сиз ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз.

- Аҳир Доха – Барселона билан таққослаганда умуман бошқа оламку.

- Бу бошқача маданият, аммо улар жуда ҳам оилапарвар миллат. Одамлар жуда тарбияли, жуда меҳмондўст. Бу яшаш осон бўлган давлат. Хавфсиз шаҳар, жиноят йўқ. Ростини айтсам, менинг фарзандларим бу ерда туғилганидан бахтлиман. Эшикни қўлфламаймиз, - дейди Хави.

Ўқилган: 3265
Барселона Бошқа хабарлар Хави

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. 11-тур учрашувларида фаолият олиб борувчи расмий шахслар рўйхати
21:22
“Манчестер Сити” – Англия Суперкубоги соҳиби!
21:09
“МЮ” бир нечта етакчи футболчиларини сотиб юбориши мумкин
14:31