Денис Истомин АҚШдаги турнирнинг финалигача етиб борди

Теннис бўйича юртимизнинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин айни пайтда АҚШдаги қатор мусобақаларда иштирок этмоқда. Кеча теннисчимиз Коламбус шаҳрида ниҳоясига етган “Челленжер” турнири финалида кортга чиқди.

Истомин ҳал қилувчи баҳсда америкалик Жеффри Фольфга қарши кураш олиб борди ва 4:6, 2:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди. Бу натижа ҳамюртимизга жаҳон рейтинг учун 48 очко ва 4,240 АҚШ доллари пул мукофотини тақдим қилади.

Денис Истомин энди АҚШ термасига қарши Дэвис кубогининг саралаш босқичида қатнашиши кутилмоқда. Терма жамоалар қарама-қаршилиги 6 март куни старт олади.

Ўқилган: 1911
UFF.uz Спорт Теннис

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Руслан Курбанов лицензион турнирларга Малайзияда тайёрланмоқда
09:55
МОҚ тезкор штаби курашчиларимизнинг машғулотини кўздан кечирди
18:03
Қорақалпоғистоннинг "яшил" ҳудудларида ҳам спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилмоқда
13:01