МОҚ тезкор штаби курашчиларимизнинг машғулотини кўздан кечирди

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Дукентдаги “Янгиобод” ўқув-йиғин базасида бўлиб турибди. Бу ерда юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз карантин ҳолатида машғулот олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг тезкор штаби жамоамизнинг Токио Олимпиадасига олиб бораётган тайёргарлик жараёнини кўздан кечириш мақсадида Дукентга ташриф буюрди. Тезкор штаб таркибида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг малакали вакиллари ҳам бўлиб, базанинг санитар-эпидомологик ҳолатини кўздан кечиришди ва федерация мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар бериб ўтишди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига 3 та лицинзия мавжуд.

Ўқилган: 1092
Коронавирус Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лозаннада учинчи ўсмирлар қишки Олимпиадаси якунланди
11:03
Содиқ Сафоев: Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олиш олдимиздаги асосий вазифа
13:33
Миразизбек Мирзаҳалилов делегациямизнинг йигирманчи йўлланмасига муаллифлик қилди
10:16