Кун тарихи: Олимпия ўйинларида илк олтин медаль олганимизга 26 йил бўлди!

1994 йил Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида ўтган XVII қишки Олимпия ўйинларида мустақил Ўзбекистон Республикаси ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлган.

Роппа-роса 26 йил муқаддам бутун Республикамиз бўйлаб мазкур ғалабамиз катта шодиёна билан нишонланган эди. Афсонавий Лина Черязованинг ушбу олтин медали биз учун қишки Олимпия ўйинларида ягоналигича қолмоқда.

Маълумот учун, биргина ушбу натижа Лиллехаммер Олимпиадасида делегациямизнинг Франция, Финляндия, Хитой, Буюк Британия, Нидерландия каби қишки спорт турларида етакчи ҳисобланмиш давлатлардан умумжамоа ҳисобида юқори ўринда туришимизни таъминлаган эди.

Ўқилган: 1348
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Элмурат Тасмурадов бешинчи марта Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди
07:12
ООК Осиё мусобақалари бўйича янгиланган ахборотни тақдим этди
11:25
Парадзюдочиларимиз Жаҳон кубогини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди
12:01