40 йиллик тарихда илк бор спортимиз олимлари жамланмоқда

Юртимизда нафақат профессионал спорт, балки уни илмий жиҳатдан юксалтириш борасида ҳам дастурли ишлар йўлга қўйилди. Тан олиш жоиз, сўнгги йилларда спортда айнан илмий йўналишининг ривожи юртимизда тўхтаб қолган эди. Муҳтарам президентимизнинг саъйи-ҳаракатлари ва қўллаб-қувватлашлари билан бу соҳа ҳам эндиликда ривож топиб бормоқда. Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ҳамда МОҚ ҳузуридаги Илмий-тадқиқот ва инновация маркази ушбу соҳанинг етук мутахассисларини, профессорларини бугун бир даврада жамлади. Ўтказилган мазкур йиғилишда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳам иштирок этди.

“Спорт тарғиботи йўлидаги фаоллигингиз учун ташаккур айтмоқчимиз. Барчага маълумки, айни пайтда жаҳонда илмий спортда ҳам катта рақобат кетмоқда. Биз эса бу борада бир мунча ортда қолиб кетдик. Сизларнинг ёрдамингиз ва улкан тажрибангиз билан мазкур йўналишда ҳам ютуқларга эришишимиз мумкин. Ҳукуматимизнинг бундай ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаётгани учун ташаккур айтиб қоламиз. Сизларнинг фаолиятингиз учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилади. Бизнинг Илмий-тадқиқот ва инновация марказимиз фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида ташкил этилган”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Таъкидлаш жоиз, учрашув давомида Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раҳбари Комилжон Худойберганов ва МОҚ ҳузуридаги Илмий-тадқиқот ва инновация маркази фаолияти директори Фикрат Керимов мазкур воқелик спортимиз ривожи йўлида қанчалик муҳим аҳамият касб этишини, олимларимизнинг сўнгги 40 йилликда бу мақсадда тўпланмаганликлари хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Ўқилган: 1674
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар академияси мураббийлари "Сурхон" клубига ташриф буюришди
07:27
B Про-лига 12-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
08:42
Андрей Шипилов: Қайд этилган натижа адолатли бўлди
20:54