"Ман Сити" директори ЕЧЛдан четлатилгани ҳақида: Бу айбловларнинг барчаси ёлғон. Шунчаки ёлғон

"Манчестер Сити" клубининг ижрочи директори Ферран Сориано УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун ЕЧЛдан четлатгани ҳақидаги қароридан норози эканлигини билдирди.

"Ўйлайманки, клуб бу ҳақида нимадир дейиши керак эди. Биз авваламбор буни қизиқувчи томонлар, мухлислар ва "Манчестер Сити"нинг бутун дунёдаги оиласига айтишимиз лозим эди.

Бугун мен айтишим керак бўлган энг муҳим нарса: бу айбловлар – ёлғон, Бу шунчаки ёлғон.

Мухлислар иккита нарса бўйича ишонишлари мумкин. Биринчиси – бу ёлғон айбловлар. Иккинчиси – биз буни исботлаш учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани амалга оширамиз.

Клуб соҳиби керакли тарзда расмийлаштирилмаган пулларни молиялаштирилмаган. Футбол клуби сифатида юиз барқарормиз, фойдалимиз, қарзимиз йўқ, бизнинг ҳисоблар аудиторлар, инвестерлар билан кўп маротаба текширган, ҳаммаси тоза", - дейди Сориано.

Ўқилган: 2994
Дисквалификация Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Осиё Чемпионлар лигаси-2020. Бугун "Локомотив" дастлабки саралаш баҳсларини бошлайди
09:46
ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон терма жамоасининг тақвими
15:21
Сульшер "Бернли" устидан қозонилган ғалаба ҳақида: Танаффусда йигитларни тинчлантиришга тўғри келди
13:49