Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги кун дастури ҳам ўз якунига етди. Бироз аввал -73 килограмм вазн тоифасидаги баҳслар ўтказилди.
Ўсмирлар ўртасида кечган ушбу вазн тоифасида ҳамюртимиз Ҳожиакбар Олимов кумуш медалига сазовор бўлди. Юртдошимиз даст кўтаришда 126 кг, силтаб кўтаришда 161 кг, икки кураш бўйича эса 287 кг натижа қайд этди. Таъкидлаш жоиз, ушбу йўналишда ғалаба қозонган индонезиялик Ризқи Жуниансях даст кўтариш ва икки кураш бўйича жаҳон рекордларини ўрнатишга муваффақ бўлди.
Ўсмирлар ўртасида ОЧ.
-73 кг:
1. Ризқи Жуниансях (Индонезия) – 307 кг (139 кг, 168 кг) жаҳон рекорди
2. Ҳожиакбар Олимов (Ўзбекистон) – 287 кг (126 кг, 161 кг)
3. Жиа-Ю Пан (Хитой Таипейи) – 245 кг (110 кг, 135 кг)
Тошкентда яна бир жаҳон рекорди
Ўқилган: 1490