
Октябр ойида юртимизда ўтказиладиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бораётган Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 31 январдан буён Туркияда йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасидаги сўнгги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Россия U-19 терма жамоасига қарши ўтган ўйин 0:2 ҳисобида рақиблар фойдасига ҳал бўлди.
Терма жамоамиз шу билан мазкур йиғинни якунлайди ва эртага юртимизга қайтиб келади.
Ўзбекистон U-19 – Россия U-19 0:2
Ўзбекистон U-19: Шукрон Йўлдошев, Жасур Холдоров, Абубакр Турдалийев, Саидазамат Мирсаидов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Жасур Жалолиддинов, Диёр Раҳимқулов, Абдулазиз Абдусаломов, Асаджон Азимжонов, Улуғбек Хошимов.
Захира: Иззат Турсунов, Чохжаҳон Султонмуродов, Алибек Давронов, Жафар Каримов, Элдорбек Бегимов, Абдурауф Бўриев, Диёр Рамазонов, Иброҳим Ибрагимов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Музаффар Олимжонов, Руслан Розийев, Отабек Жўрақўзийев.