Эрен Дердийок "Пахтакор" билан шартнома имзолади

Швейцария терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпионатлари финал босқичи иштирокчиси бўлган тажрибали ҳужумчи Эрен Дердийок "Пахтакор"нинг навбатдаги трансферига айланди. Футболчи жамоамиз билан эркин агент сифатида икки йиллик шартномага имзо чекди.

Дердийок фаолиятини Швейцариянинг "Олд Бойз" жамоасида бошлаган. Кейинчалик яхши ўйинлари билан ўша пайтда мамлакатда гегемон саналган клуб "Базель" эътиборини жалб қилган. Шундан сўнг Германия бундеслигасида "Байер" ва "Хоффенхайм" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2014 йилдан у фаолиятини Туркияда давом эттириб, "Қосимпошо", "Галатасарой" ва "Гўзтепе" жамоаларида тўп тепди. "Базель" ва "Галатасарой" таркибида Швейцария ва Туркия чемпионига айланган. Миллий терма жамоаси сафида эса кўплаб муваффақиятли ўйинларда майдонга тушиб, Европа ва жаҳон чемпионатлари финал босқичларида иштирок этиб, мухлислар қалбидан жой олган.

Умид қиламизки, Эрен Дердийокнинг "Пахтакор"даги фаолияти омадли чиқади ва у кўплаб совринларни қўлга киритишимизда ёрдам беради.

"Шерлар" сафига хуш келибсан, Эрен!

Эрен ДЕРДИЙОК
Туғилган санаси: 12.06.1988
Туғилган жойи: Базель, Швейцария
Бўйи: 191 см
Амплуаси: ҳужумчи
Фаолияти:
2004–2006  Олд Бойз  18 ўйин, 10 гол
2006–2009  Базель  63 ўйин, 17 гол
2009–2012  Байер   90 ўйин, 25 гол
2012–2014  Хоффенхайм19 ўйин, 1 гол
2013–2014  Байер  18 ўйин, 1 гол
2014–2016  Қосимпошо  40 ўйин, 15 гол
2016–2019  Галатасарой  63 ўйин, 20 гол
2019  Гўзтепе  5 ўйин

Швейцария терма жамоасида 60 учрашувда 11 гол урган.

Ютуқлари: Швейцария чемпиони-2008, Швейцария Кубоги соҳиби-2008, Туркия чемпиони-2018, Туркия Суперкубоги соҳиби-2016. Швейцариянинг энг яхши ёш футболчиси-2008.

Ўқилган: 1579
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг саралаш баҳслари учун таркиби
07:34
Лига Кубоги. “Қўқон-1912” учинчи турда ҳам йирик ғалабани қайд этди. Бердиевдан покер!
19:55
“Бобур Арена” да мухлислар учун палов дамланди
13:46