ОЧЛ-2020, 1-тур. "Пахтакор" ёмғир остида "Шабоб Ал-Аҳли"ни мағлубиятга учратди

Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шабоб Ал-Аҳли" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, "шерлар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Ёмғир остида кечган қийин ўйинда Арвеладзе шогирдларидан Машарипов ва Черанлар гол муаллифига айланишди. Рақиблардан эса Педро битта жавоб голини уришга эришди.

Шу тариқа вакилларимиз мусобақани муҳим ғалаба билан бошлашди.

ОЧЛ, 1-тур
"Пахтакор" — "Шабаб Ал-Аҳли" - 2:1
Голлар: Машарипов (18), Черан (70) - Педро (67)
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Кримец (С), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Сергеев.
"Шабаб Ал Аҳли": Мажид Носир, Муҳаммад Марзуқ, Абдулазиз Ҳайкал, Муҳаммад Себил, Юсуф Жабер, Азиз Ғаниев, Исмоил Алҳаммади, Абдулла Нақби, Мажид Ҳассан, Федерико Картабия, Педро Конде.

Фото манбаси: "Пахтакор" Твиттер саҳифаси

Ўқилган: 4060
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси
04:32
Жозе Моуриньо: Жуда ҳам яхши ўйнамай, уч очко олишни танлайман. Лекин яхши ўйин деганда нимани тушуниш керак?
12:02
Голландия термаси Миллатлар Лигаси учун якуний таркибни эълон қилди
12:58