
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ЕЧЛ 1/8 финал босқичида дуч келадиган "Реал" жамоаси ҳақида гапириб ўтди.
"Қуръага келадиган бўлсак, бизга кичкина жамоа дуч келади деб айта олмайман. Агар сиз Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз, энг яхшиларни ютиш керак.
Бу мен ўйнашни истайдиган ўйинлар деб ҳисоблайман. Табийки, мен ЕЧЛда ғолиб бўлмаганман ва шунинг учун ҳам табий равишда ҳаммадан кўп истайман.
Бироқ мен ҳамма жойда ғалаба қозонишни истайман: Лига кубоги, Англия кубоги, ЕЧЛ ва ҳаттоки машғулотларда. Ким билан ўйнашимиздан қатъий назар, биз рақибни ҳурмат қиламиз. Ҳаттоки, "Порт Вейл" билан Англия кубогида яхши таркибни майдонга туширди. Қайси мусобақада ўйнашимиздан қатъий назар, баз ҳар сафар ғалаба қозонишни истаймиз", - дейди де Брюйне.
"Ман Сити" 26 февраль куни сафарда "Реал" билан тўп суради.