Фрэнк Лэмпард: Биз Давид Луис билан гаплашдик, шунинг учун ҳам у кетди

"Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпар жамоани тарк этган ҳимоячиси Давид Луис ҳақида гапириб ўтди.

"Ҳа, Давид Луис кетди ва у энди "Арсенал" клубида, барчамиз буни биламиз. Ўтган ҳафта ичида биз бир неча маротаба гаплашдик. Бир биримиз билан очиқчасига гаплашдик, чунки мен Давидни яхши биламан.

Менинг фикримга кўра, суҳбатимиздан кейин у кетиш қарорига келган. Ўйлайманки, бундай шароитда ҳаммаси кўриниб турибди.

Мен марказий ҳимояда бир йил давомида рақобат бўлишини истайман, ўйинчилар ушбу футболка учун кураш олиб бориш имкониятини қўлга киритади.

Менинг жамоамда биринчи, иккинчи, учинчи рақамли танлов бўлмайди. Менинг жамоамда ўйинчилар жой учун ўзаро курашади. Миямда аниқ бир таркиб йўқ. Буни ҳар бир чиқиздаги футболчилар тушуниши керак.

У сўнгги ўйинларда яхши ўйин намойиш қилди, шунинг учун ҳам клуб унга омад тилаб қолади", - дейди Лэмпард.

Ўқилган: 1541
Френк Лэмпард Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Харри Кейн жароҳатидан тўлиқ қутулишга эришди
01:38
Пеп Гвардиола: Ҳамма "Манчестер Сити"нинг айбини кутмоқда, аммо мен раҳбарларга ишонаман
03:49
Гвардиола “Манчестер Сити”ни қачон тарк этиши маълум
07:12