"Пахтакор" "Қизилқум"га қарши назорат ўйини ўтказди

Амалдаги чемпион - "Пахтакор" бугун янги мавсумга тайёргарлик босқичи доирасидаги сўнгги назорат ўйинини ўтказди.

"Шерлар"га бу сафар Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси рақиблик қилди. "Пахтакор" марказий стадионида кечган учрашувда майдон эгалари 1: 0 ҳисобида зафар қучишди.

Шу тариқа,   янги мавсумга БАА ва Тошкентда тайёргарлик кўрган Чота Арвеладзе шогирдлари охирги назорат баҳсида ҳам г`алабага эришдилар.

Эслатиб ўтамиз,  10-феврал куни “Пахтакор” Чемпионлар лигасида БААнинг “Чабаб Ал Аҳли” жамоасини қабул қилади.  Беллашув соат 16: 00да “Пахтакор” стадионида бошланади.

Назорат ўйини
4 февраль
"Пахтакор" - "Қизилқум"   1: 0
Достонбек Ҳамдамов (24)

Ўқилган: 2510
Қизилқум Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Суперлига клублари бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинди
08:18
Лига Кубоги. “Андижон” сўнгги турда “Навбаҳор”ни енгди, “Насаф” ҳам кейинги босқичда
20:57
"Пахтакор" Москвада "Спартак" билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
11:48