Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатини Эронга қарши ўйин билан бошлайди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақадаги дастлабки ўйинини 9 январь куни Эрон олимпиячиларига қарши ўтказади. Беллашув эса Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида маҳаллий вақт билан соат 17:15да (Тошкент вақти билан соат 15:15да) бошланади.

Гуруҳдаги иккинчи учрашув 12 январь куни Хитой терма жамоасига қарши ўтказилади ва баҳс 18:15да старт олади. Иккинчи учрашув ҳам Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтади.

Гуруҳдаги 3-тур ўйини эса Жанубий Корея термасига қарши кечади. Мазкур ўйин 15 январь куни Бангкокка қўшни Патум Тани шаҳридаги “Таммасат” стадионада соат 15:15да бошланади.

“C” гуруҳи
1-тур
Ўзбекистон – Эрон
9 январь | 15:15 | “Тинсуланон” стадиони, Сонгхла

2-тур
Хитой – Ўзбекистон
12 январь | 18:15 | “Тинсуланон” стадиони, Сонгхла

3-тур
Ўзбекистон – Жанубий Корея
15 январь | 15:15 | “Таммасат” стадиони, Патум Тани

Ўқилган: 4361
U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Аёллар чемпионати. Иккинчи босқичнинг 2-тур учрашувлари старт олди
23:49
Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи тақвими маълум
08:11
Тошкентдаги илк хусусий футбол мактаби жамоаси мексикалик рақибларини мағлуб этди
22:52