Миллий терма жамоамиз вакиллари бугун Фужайрадаги мусобақада иштирок этишади

БААнинг Фужайра амирлигида таэквондо бўйича “Fujairah Open” халқаро мусобақаси давом этмоқда. Бугун турнир доирасида асосий терма жамоамиз вакиллари ҳам баҳсларга киришадилар. Қуръа натижасига кўра, вакилларимизнинг мусобақадаги илк рақиблари билан танишинг:

-54 кг: Шаҳзод Сайфиев – Шаҳзод Ибрагимов / Пангаре Над (Ҳиндистон)
-58 кг: Аброр Тўраев – Йозеф Алами (Швеция) / Ҳамдон Саид (БАА)
-68 кг: Сардор Тоиров – Жами Уллаҳ (Покистон) / Думан Ордабай (Қозоғистон)
-68 кг: Саидолим Қосимов – Алмас Турғунбеков (Қозоғистон)
-74 кг: Мавлонбек Тўхтасинбоев – Ифесуа Ажайи (Нигер)
-80 кг: Шуҳрат Салаев – Жасур Мавлянов – Бекдаулет Киргизбаев (Қозоғистон)
-87 кг: Суҳроб Шафиев – Муҳаммед Ҳолид (БАА)
+87 кг: Шоҳруҳ Ражабов – Қодир Акрам (Покистон) / Ньютон Намбаи (Кения)
-53 кг: Чарос Қаюмова – Энасс Ал Рабабба (Иордания) / Амандип Каур (Ҳиндистон)
-57 кг: Мадина Мирабзалова – Сабика Заҳра (Покистон)
-62 кг: Феруза Содиқова – Шамма Банимуала (БАА) – Ажола Сулаймони (БАА)
-67 кг: Нигора Турсунқулова – Эвелин Олод (Кения) / Фотима Жаксибаева (Қозоғистон)

Таъкидлаш жоиз, мусобақа доирасида бугунгача кадетлар, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишди. Ортда қолган вақт мобайнида ёш таэквондочиларимиз 11 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишган.

Ўқилган: 1871
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан иккинчи қўшма онлайн машғулотни
14:19
Футбол бўйича ЖЧ олтин медаллари аукционда 155 минг еврога сотилди
14:12
Мустақиллигимизнинг 2011-2020 йиллардаги энг яхши спортчисига овоз беринг
16:48