“Челси” бир ўйинчи кам қолган “Арсенал”ни мағлуб этолмади

Англия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Челси” – “Арсенал” учрашуви ўз якунига етди. “Стемфорд Бридж”да кечган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Биринчи бўлим ўрталарига келиб Давид Луис ўз жарима майдонида рақиб футболчисини тўхтатиб қолди ва қизил карточка олди. Белгиланган пенальтини Жоржиньо голга айлантирди.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар камчилик бўлишларига қарамай фаол бошлашди. 63-дақиқада Габриэл Мартинелли дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни тенглаштирди.

84-дақиқада Сесар Аспиликуэта яна майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Эктор Бельерин мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

АПЛ, 24-тур

Челси – Арсенал 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 28, пенальти Жоржиньо, 1:1 – 63 Мартинелли, 2:1 – 84 Аспиликуэта, 2:2 – 87 Бельерин.

Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Жоржиньо, Канте (Маунт, 69), Виллиан (Батшуайи, 79), Ковачич (Баркли, 66), Хадсон-Одои, Абрахам.

Арсенал – Лено, Бельерин, Мустафи, Давид Луиз, Озил (Гендузи, 55), Джака, Мартинелли (Уиллок, 90), Торрейра, Пепе (Холдинг, 81), Ляказетт, Сака.

Огоҳлантиришлар: Эмерсон (21), Кристенсен (59), Гендузи (76).

Четлатиш: Давид Луиз (26).

Ўқилган: 2377
Англия чемпионати Арсенал Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” икки кундан буён Хитойга учиб кетолмаяпти
19:03
АПЛ 37-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг
13:42
Эд Вудворд: Мен "МЮ"га ўйинчиларни Youtubeдан кўриб танлашим ёлғон, мен шунчаки пул ажратаман
17:07