АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Англия Премьер-лигасининг 10-туридан ўрин олган яна бир баҳс якунланди.

Амалдаги чемпион "Манчестер Сити" ўз майдонида "Астон Вилла"га қарши тўп сурди ва 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Дастлабки бўлимда "шаҳарликлар" юзага келган вазиятлардан фойдалана олгани йўқ ва ҳисоб очилгани йўқ.

Танаффусдан кейин "Манчестер Сити" дарҳол ҳужумга ташланди ва Раҳим Стерлингнинг аниқ ҳаракати билан ҳисоб очилди, - 1:0. Орадан кўп вақт ўтмай, Кевин Де Брюйненинг жаримадан узатмаси натижасида Стерлинг дарвозабонни чалғитди. Буни кутмаган Хитон ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди, - 2:0. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Илкай Гюндоган учинчи голни киритди.

Шу тариқа, "Манчестер Сити" ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, пешқадам "Ливерпуль"га очколар борасида яқинлашди.

АПЛ, 10-тур

Манчестер Сити - Астон Вилла - 3:0

Голлар: Стерлинг (46), Де Брюйне (65), Гюндоган (70)

Англия чемпионати Астон Вилла Манчестер Сити
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Погба “МЮ”да юбилей учрашувини ўтказди
02:21
Микель Артета: Бирданига ҳаммасини ўзгартиролмайман
12:07
Ўзил: Келажакда нима бўлишини билмайман
06:54