Любинко Друлович: Ўйин пайтида ҳам голлар уришга имкониятимиз етади

Хитой - Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин бош мураббийимиз Любинко Друлович ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз кўп вазиятларни қўлдан чиқардик. Шу сабабли биринчи гол жуда муҳим эди.  Бозоров яхши ҳаракат қилди.  Жамоамдан кўнглим тўлди.  Хитой ҳам ёмон жамоа эмас экан

Табрик учун раҳмат.  Эрон билан ўйиндан кейин тикланишимиз муҳим эди.  Биз учун шу 3 очко ҳал қилувчи аҳамият касб этарди.  Футболда ҳис-туйғулар катта рол ўйнайди.  Биз уларни вақтида тия олдик.  Вазифалар бажарилди.  Эндиги мақсад Корея билан ўйинга тайёргарлик.  

Биз пенальтиларни кўп тепяпмиз, ҳаммасини ҳам уролмаяпмиз. Албатта биз ўйиндан ҳам голлар уришга имкониятимиз етади.  Рақиб дарвозабони зўр ҳаракат қилди.  Биз ўйинни назорат қилдик.  Шу бизнинг ютуғимиз.  Кейинги учрашувларни яхшироқ ўтказишга тайёрмиз.  

Тўхтасинов аслида асосий таркиб футболчиси,  жуда кучли.  Биз унга ишонамиз.  Бу сафар эса Бозоровни синаб кўрдик.  У мобилликда кучли.  Катта ҳажмда иш бажарди ва чарчади.  Иккаласидан кўнглим тўқ.  Раҳмат ҳаммага. 

Ўқилган: 3008
U-23 Осиё чемпионати Любинко Друлович Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА томонидан ёш ҳакамлар учун семинар ташкил этилди
01:59
Ўзбекистонлик ёш футболчилар Франц Беккенбауэрдан маҳорат дарслари олишади
17:26
Суперлига. Голлар шоуси…
22:19