![](/media/article-img/2020/01/09/001.jpg)
Осиё чемпионати U-23 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон учрашуви ўз якунига етди. Унда дуранг натижа қайд этилди.
Учрашув форсларнинг катта босими остида бошланди, эронликлар дарвозамиз олдида бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Бироқ тайм ўрталарига келиб, вакилларимиз вазиятни ўнглашга муваффақ бўлишди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида Бобир Абдуҳолиқов рақиб жарима майдонида қўполлик билан тўхтатиб қолинди. Натижада белгиланган пенальтини Ислом Қобилов муваффақиятли якунлади.
Иккинчи бўлим ҳам Эроннинг устунлиги остида бошланди. 57-дақиқага келиб форслар ҳисобни тенглаштиришди. Ризо Деғани ҳимоядаги хатолардан унумли фойдаланган ҳолда мувозанатни тиклади.
Қолган вақтда ўйин тенг курашлар остида кечди ва икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар бўлди. Бироқ ҳисоб ўзгармай қолди.
AFC U23 Championship, "С" гуруҳи
Ўзбекистон - Эрон 1:1
Голлар: Қобилов (40 пенальти) - Деғани (58)
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Илҳомжон Алижонов, Хусниддин Алиқулов, Исломжон Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Жасурбек Яхшибоев, Нурулло Тўхтасинов, Бобур Абдухолиқов
Эрон: Ҳабиб Аббоси, Мўжтўба Нажарон, Муҳаммадмеҳди, Аллоёр Сайадманеш, Ризо Шакари, Ризо Деғани, Муҳаммад Моҳебби, Али Шожаи, Матин Каримзода, Омид Нурафкан, Ориқ Ағаси