Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов бразилиялик Антонио Карлос Жуниорга қарши жанг қилади.

Ушбу жанг 14 март куни Бразилия мезбонлик қиладиган “UFC on ESPN+ 28” мусобақа доирасида ўтказилади. Antonio Karlos Брэд Таваресга билан жанг қилиши керак, бироқ жанг маълум бир сабабларга кўра қолдирилган ва Таварес ўрнини юртдошимиз эгаллаган.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли Антонио 11 та жанг ўтказган ва шундан 7 тасида ғалаба қозонган ва айни дамда ўрта вазн рейтингида 14 ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Муродов учун ушбу жанг UFC’даги учинчи жанг бўлади, аввалроқ у Алессио ди Кирикони очколар ҳисобида таслим қилган, шундан сўнг Тревор Смитни нокаутга учратган.

Ўқилган: 1367
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кун тарихи: Фазлиддин ва Шаҳобиддин чемпионликдан бахтиёр
10:17
Бразилиялик футболчиларга армон бўлган Лондон-2012
05:10
Япония Олимпиадани ўтказишга қўшимча 2 млрд. доллар ажратади
17:12