
"Барселона" клуби ҳужумчси Луис Суарес амалдаги шартномани чўзиш борасида гапириб ўтди.
"Мен клубда жуда бахтлиман. Доимо максимал тарзда ўйнаб келганман. Статистикамга бир қаранг: у ҳали ҳам мени юқори савида эканлигимни кўрсатиб турибди. Иш музокараларга келиб тақалганда биз бир ечимга келамиз", - дейди уругвайлик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Суареснинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг охиригача мўлжалланган.