“Милан” драматик тарзда кечган баҳсда “Женоа”ни таслим этди

Италия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Женоа” – “Милан” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Драматик руҳда кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

41-дақиқада Лассе Шёне жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этиб майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Тео Эрнандес ҳисобни тенглаштирди.

Орадан кўп ўтмай миланликлар пеналбти ишлаб олишди, уни Франк Кессиэ аниқ бажарди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Пепе Рейна ўз жарима майдонида қўполлик ишлатди. Натижада белгиланган пенальтини Шоне аниқ амалга ошира олмади. Унинг зарбасини Рейна қайтаришга эришди.

Учрашувни ҳар икки жамоа биттадан кам ўйинчи билан якунлашди. Шунингдек ҳакам захира ўриндиғидаги иккита футболчига ҳам қизил карточка кўрсатди.

А Серия, 7-тур

Женоа – Милан 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 41 Шёне, 1:1 – 51 Тео, 1:2 – 57, пенальти Кессиэ.

Женоа – Раду, Ромеро, Сапата, Кришито (Бираски, 11), Гильоне, Шёне, Радованович, Паяч, Лерагер (Пандев, 88), Куаме, Пинамонти (Фавилли, 73).

Милан – Рейна, Калабрия, Лео Дуарте, Романьоли, Тео, Кессиэ, Биглия, Чалханоглу (Лукас Пакета, 46), Сусо, Пёнтек (Рафаэл Леау, 46), Бонавентура (Конти, 81).

Огоҳлантиришлар: Сапата (23), Калабрия (43), Биглия (62), Лерагер (64), Шене (67), Лукас Пакета (84), Ромеро (88).

Четлатиш: Сапонара (45), Бираски (56), Калабрия (79), Кастильехо (90).

Ўқилган: 1860
Женоа Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Шахтер" клуби украиналикларни Хитойдан олиб келиш учун самолёт беришга тайёрлигини маълум қилди
12:44
Осиё Чемпионлар лигаси-2019 ҳал қилувчи учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боради
14:22
Европа Чемпионлар лигаси, 5-тур. "Манчестер Сити" - "ПСЖ" 2:1
09:12