“Челси” сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, “Арсенал”дан ғалабани тортиб олди

Англия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган “Арсенал” – “Челси” учрашуви ўзя кунига етди. “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар иродали ғалабага эришди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг мезбонларни олдинга олиб чиқди. Барчаси “тўпчилар”нинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда кўклар ғалабани илиб кетди.

83-дақиқада Жоржиньо мувозанатни тиклаган бўлса, 87-дақиқада Тэмми Абрахам “Челси”га ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, “Челси” очколарини 35 тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга мустахкам ўрнашиб олди.

АПЛ, 20-тур


Арсенал – Челси 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 13 Обамеянг, 1:1 – 83 Жоржиньо, 1:2 – 87 Абрахам.

Арсенал – Лено, Мэйтленд-Найлз, Чемберс (Мустафи, 23), Давид Луиз, Озил (Уиллок, 76), Гендузи, Торрейра, Нелсон (Пепе, 86), Ляказетт, Обамеянг, Сака.

Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Томори (Лэмпти, 59), Эмерсон (Жоржиньо, 34), Маунт, Ковачич (Хадсон-Одои, 70), Виллиан, Канте, Рюдигер, Абрахам.

Огоҳлантиришлар: Гендузи (10), Маунт (30), Канте (30), Рюдигер (34), Давид Луиз (47), Жоржиньо (55), Торрейра (73), Ляказетт (77), Мэйтленд-Найлз (90).

Ўқилган: 2057
Англия чемпионати Арсенал Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бернарду Силва: Ҳаётимдаги энг яхши қарор – "Ман Сити"га ўтганим
03:30
Маркос Рохо келажаги борасида бир қарорга келди
10:41
Нима учун Погба "Реал"га ўтмайди? Учта сабаб эълон қилинди
08:48