Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари Қатарда бўлиб туришибди

Аввал хабар берганимиздек, Қатар футбол ассоциациясининг таклифига биноан Ўзбекистон футбол мутахассислари гуруҳи Қатарда бўлиб туришибти. Ушбу ташриф давомида вакилларимиз клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ташкилий масалалари, бўлажак 2022 йилги Мундиалга тайёргарлик, ёш футболчилар билан ишлаш тажрибаси ва яна қатор йўналишлар борасида ўз тажрибаларини оширишмоқда.

ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ушбу сафар борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

- Қатар айни вақтда Осиёда футбол борасида энг жадал ривожланаётган мамлакатлардан бири. 10 йиллар аввал футбол келажаги учун ташланган тўғри қадамлар сабабли, бугунги кунда қатарликлар натижаларни яхшилаб олишди. “Aspire” академиясига 2006 йилда асос солинди. Испания каби футбол борасида етакчи мамлакатлардан болалар ва ўсмирлар футболи мутахассислари академияга ишга таклиф этилди. Мана, 2019 йилда Қатар Осиё кубоги ғолибига айланди. Ундан ташқари дунёнинг энг нуфузли турнирларига ҳам мезбонлик қилмоқда. Бунга эришиш учун эса Қатар энг замонавий ва юқори даражадаги футбол инфратузилмасини барпо этди.

Шу сабабли ҳам ишга профессионал ёндошув, самарадорликка эришиш, тизимни тўғри йўлга қўйиш борасида биз ушбу ҳамкорларимиздан ўргана оладиган томонларимиз кўп.

Қатар футбол ассоциацияси президенти Шайх Ҳамад бин Ҳалифа бин Аҳмад ал Тани билан бўлган учрашувимизда ҳам биз ўзаро манфаатли алоқаларни янада кучайтириш борасида келишиб олдик. Айниқса терма жамоалар ўртасидаги ўзаро беллашувлар, мураббийлар тажрибасини ошириш, малака ошириш, болалар ва ўсмирлар футболи ҳамда яна бир қатор муҳим йўналишлар бўйича Қатар билан ҳамкорлигимиз янада кучаяди.

Ўқилган: 1939
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вадим Абрамов: Умид қиламанки, бу узоққа чўзилмайди
09:35
Максим Шацких: Етарлича вазиятлар яратдик ва ғалаба қозондик
09:07
"Пахтакор" машғулотларни бошлади
17:06