"Реал" - "Манчестер Сити" ва "Челси" - "Бавария. ЕЧЛ плей-офф босқич ўйинларига қуръа ташланди

Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унда даҳшатли жуфтликлар юзага келди. "Реал" клуби бу босқичда "Манчестер Сити" билан куч синашади. "Челси" эса "Бавария" билан тўқнаш келса, "Ливерпуль"ни Мадриднинг "Атлетико" клубига қарши баҳс кутади.

"Барселона" эса муаммолар гирдобида қолиб кетаётган "Наполи"ни синовдан ўтказади.

Қуръа натижалари:

«Боруссия» (Дортмунд, Германия) – «Пари Сен-Жермен» (Франция)
«Реал» (Испания) – «Манчестер Сити» (Англия)
«Аталанта» (Италия) – «Валенсия» (Испания)
«Атлетико» (Испания) – «Ливерпуль» (Англия)
«Челси» (Англия) – «Бавария» (Германия)
«Лион» (Франция) – «Ювентус» (Италия)
«Тоттенхэм» (Англия) – «РБ Лейпциг» (Германия)
«Наполи» (Италия) – «Барселона» (Испания)

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал биринчи ўйинлар — 18, 19, 25 ва 26 февраль, жавоб ўйинлари — 10, 11, 17 ва 18 март кунлари ўтказилади.

Ўқилган: 5981
Бавария Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Реал Мадрид Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Ўзбекистон кубоги ярим финалига 12 декабрь куни қуръа ташланади
19:23
“Барселона” мавсумнинг сўнгги ўйинида дуранг ўйнади
21:21
"Реал" Сосьедад – "Реал" Мадрид учрашуви олдидан. Шарҳ, кенгайтирилган таркиб ва видео
13:35