“Барселона” мавсумнинг сўнгги ўйинида дуранг ўйнади

Испания Ла Лигасининг навбатдаги мавсуми расман якунланди.

Жорий мавсумда ҳам чемпионликни тантана қилган Каталониянинг “Барселона” клуби 38-турда “Эйбар”га қарши майдонга тушди. Дастлаб мезбонлар сафида 20-дақиқада Марк Кукелья ҳисобни очди. Кейинчалик Лионель Месси икки дақиқа ичида дубл қайд этди ва “Барселона”ни ҳисобда олдинга ўтиб олишини таъминлади. Бироқ тайм сўнггида “Эйбар” сафида Пабло Бласис мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда иккала томонда ҳам гол киритиш учун қатор вазиятлар яратилганига қарамасдан, ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Шу тариқа, “Барселона” 87 очко билан мавсумни якунламоқда.

Испания Ла Лига, 38-тур
«Эйбар» - «Барселона» - 2:2 (2:2)
Голлар: Кукурелья (20), Де Бласис (45) – Месси (31, 32)
«Эйбар»: Дмитрович, Хосе Анхель, Рамис (Альверес, 77), Паулу Оливейра, Кукурелья, Орельяна, Де Бласис, Эскаланте, Жордан, Шарлес (кардона, 85), Энрик (Кике, 66).
«Барселона»: Силлессен, Лангле, Альба, Нелсон Семеду (Ваге, 66), Серджи Роберто, Бускетс (Аленья, 65), Ракитич, Малком (Карлес Перес, 73), Видаль, Пике, Месси.
Огоҳлантиришлар: Рамис (33), Семеду (42), Де Бласис (44), Хосе Анхель (80), Альба (83), Эскаланте (83)

Барселона Эйбар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АГМК футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади
20:28
Audi Cup. “Тоттенхэм” финада “Бавария”ни мағлуб этди
11:08
"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашуви олдидан. Икки жамоани ҳам биладиган Златан нима деди?
21:34