Англия Премьер-лигасининг 15-туридан ўрин олган "Арсенал" ҳамда "Брайтон" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
"Брайтон" таркибида Уэбстер ва Мопеларнинг голларига Ляказетт томонидан битта гол билан жавоб қайтарилди.
Шу тариқа "Арсенал" 42 йил деганда илк марта кетма-кет 9 та ўйинда ғалаба қозона олмаяпти. Сўнгги иккита ўйинни Юнгбек қўлостида ўтказди ва айни пайтда 10-ўринда кетмоқда.
Англия чемпионати, 15-тур
Арсенал – Брайтон 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 36 Уэбстер, 1:1 – 50 Ляказетт, 1:2 – 80 Мопе.
Арсенал – Лено, Бельерин, Папастатопулос, Давид Луиз, Колашинац (Тирни, 72), Джака, Торрейра, Обамеянг, Уиллок (Пепе, 46), Озил, Ляказетт (Мартинелли, 77).
Брайтон – Райан, Альсате (Даффи, 88), Уэбстер, Данк, Берн, Стивенс, Проппер, Муй, Гросс (Троссард, 80), Мопе, Коннолли (Монтойя, 76).
Огоҳлантиришлар: Бельерин (20), Папастатопулос (45), Гросс (60), Давид Луиз (68).
Ўйин статистикаси билан танишинг:
Англия чемпионати, 15-тур. "Арсенал" – "Брайтон" 1:2
Ўқилган: 2596