Токио-2020. Марафон ва спортча юриш баҳслари Токиода ўтказилмайди

Келаси йил Токио шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларининг енгил атлетика спорт тури дастуридан ўрин олган спортча юриш ва марафон баҳслари Токиода ўтказилмайди. Маълум бўлишича, мазкур йўналишлардаги беллашувларга Саппоро шаҳри мезбонлик қилади.

Халқаро Олимпия қўмитаси, Токио-2020 ташкилий қўмитаси ва Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси вакиллари ўзаро келишган ҳолда мазкур қарорга келишди. Бунга сабаб сифатида ХОҚ Атлетлар комиссияси директори Кристи Ковентри Олимпиада пайти катта эҳтимолда Токиода кучли иссиқ бўлиши, бу эса атлетларнинг соғлиғи билан боғлиқ салбий ҳодисалар юз бериши мумкинлиги келтирилмоқда.

Саппоро Япониянинг шимолидаги Хоккайдо оролида, Токиодан 800 километр узоқликда жойлашган. Бўлажак баҳсларга “Sappori Odori Park” боғи мезбонлик қилиши белгилаб қўйилди. Табиийки, йиғилиш мобайнида мусобақа ўтказиладиган сана ва вақтларга ҳам аниқлик киритиб ўтилган. Унга кўра, мазкур баҳслар қуйидагича тақвимда ўтказилади:

6 август, 16:30 – эркаклар ўртасида спортчи юриш (20 км.);
7 август, 05:30 – эркаклар ўртасида спортчи юриш (50 км.);
7 август, 16:30 – аёллар ўртасида спортчи юриш (20 км.);
8 август, 07:00 – аёллар ўртасида марафон;
9 август, 07:00 – эркаклар ўртасида марафон.

Ўқилган: 1705
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ХОҚ раҳбари Томас Бах Токио Олимпиадаси бекор қилиниши эҳтимоли йўқ эмаслигини тан олди
05:01
193 спортчи "World Athletics"дан молиявий ёрдам олади
07:06
Оёқларда қон айланишини яхшилаш учун машқлар
07:35