193 спортчи "World Athletics"дан молиявий ёрдам олади

Халқаро енгил атлетика федерацияларининг ассоциацияси («World Athletics») ташкилот жамғармасига аъзо бўлган 58 миллий федерациянинг 193 спортчисига 3000 АҚШ долларидан бир марталик грантлар таклиф этишини эълон қилди. Жамғармаси орқали бериладиган ушбу грантлар коронавирус пандемияси сабабли молиявий қийинчиликка тушиб қолган профессионал спортчиларни қўллаб-қуваатлаш мақсадида тақдим этилган.

Даставвал грантларнинг умумий миқдори 500 минг АҚШ долларини ташкил этган эди. Жамғарма ташкил этилганлиги тўғрисида эълон қилинганидан кейин қўшимча бадаллар келиб тушиши ҳисобига грантларнинг умумий миқдори 600 минг АҚШ долларига етди.

Халқаро енгил атлетика жамғармаси белгилаб қўйилган охирги муддатгача (31 май) 261 профессионал спортчидан грантлар учун буюртмалар олди. “World Athletics” президенти Себастьян Коэ бошчилигидаги эксперт ишчи гуруҳи назорати ортида буюртма берган профессионал спортчиларнинг грант олиш шартларига мувофиқлиги баҳоланди.

Грант олиш учун белгиланган шартларга кўра, профессионал спортчилар даромадлари 2020 йилда 2019 йилдагига нисбатан жиддий тарзда камайганлигини исботлашлари ҳамда бирор марта допинг қоидаларини бузмаган бўлишлари керак эди.

Ҳақиқатан ҳам молиявий қийинчиликка дуч келган спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида грантлар жаҳон рейтингида биринчи олтиликдан ўрин олган ҳамда 2019 йилда “Gold Label Road race” турнирининг ҳар қандай мусобақасида биринчи олти ўринни қўлга киритган, шунингдек, 2019 йилда “Бриллиант лига”да 6000 доллардан кўп мукофот пули олганларга берилмаслиги ҳам белгилаб қўйилган эди.

Ўқилган: 965
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Бокс бўйича Токио-2020 жаҳон лицензион мусобақаси бекор қилинди
11:50
ХОҚ президенти 2022 йилги қишки Олимпиадага биринчи таклифномаларни жўнатди
11:40
КХДРдаги Осиё чемпионатида қатнашган оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди
09:18