Хабар берганимиздек, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Хитойда бўлиб турибди. Вакилларимиз бир неча кундан сўнг Чин ўлкасининг Тяньцзинь шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон кубогида иштирок этишади.
Спортчиларимиз мазкур мусобақа бошлангунча Хитой терма жамоаси билан қўшма ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Маълумки, хитойлик оғир атлетикачилар жаҳонда энг етакчи атлетлар қаторига кирадилар. Шубҳасиз, бундай терма жамоа билан ташкил қилинадиган қўшма йиғин полвонларимизнинг маҳорати яна бир карра ошиши йўлида хизмат қилиши аниқ.
Йиғинда иштирок этаётган таркибимиз қуйидагича:
Адҳамжон Эргашев
Достон Ёқубов
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Сарварбек Зафаржонов
Акбар Жўраев
Муаттар Набиева
Нигора Абдуллаева
Кумушхон Файзуллаева
Долера Давронова
Турсуной Жабборова
Нигора Сувонова
Оғир атлетикачиларимиз Хитой терма жамоаси билан йиғин ўтказишмоқда
Ўқилган: 1411