Велоспортчиларимиз Туркия йиғинига йўл олишмоқда

Жорий йилнинг март ойида Малайзияда велошоссе бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Терма жамоамиз вакиллари мазкур нуфузли мусобақага муносиб ҳозирлик кўриш учун қатор ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришмоқда.

Куни кеча Фарғона вилоятида маҳаллий йиғин ўз якунига етди. Терма жамоамиз мураббийлари мазкур йиғин давомида юқори кўрсаткич қайд этган спортчиларимизни Туркия йиғинига жалб қилишди. Терма жамоамиз 6 февралдан 2 мартга қадар Туркияда Осиё чемпионатига ҳозирлик кўради. Туркия йиғинига қуйидаги спортчилар жалб этилган:

Муроджон Холмуродов
Дамир Забиров
Константин Элли
Алексей Фомовский
Дилмуроджон Сиддиқов
Данил Евдакимов
Бекзод Раҳимбоев
Дмитрий Бочаров

Ўқилган: 1007
UFF.uz Спорт Велоспорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Руслан Нурудинов янги жаҳон рекордини ўрнатди
07:19
Ханчжоу-2022, Париж-2024: Эшкак эшувчи ёшларимиз энг замонавий қайиқларда тайёрланишади
09:11
“Спортни сев, спорт билан яша!”: Термизда вилоятнинг энг кучли баскетболчилари аниқланди
13:57