
“Реал” ярим ҳимоячиси Винисиус Жуниор “Кироллик клуб”да қолади.
Marca нашрининг маълум қилишича, бош мураббий Зинедин Зидан Винисиусни ижарага бериб юборишни талаб қилишига қарамай раҳбарият уни жамоада олиб қолмоқчи.
Клуб раҳбарияти 19 ёшли футболчини асосий таркибда ўйнай олишига ишонмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий мавсум бразилиялик футболчи Ла Лигада 8 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол ва яна шунча голга ассисентлик қилди.