Ўзбекистон футбол ассоциацияси ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида бўлди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва ЎФАнинг масъул мутахассислари водий бўйлаб ишчи сафарини давом эттиришмоқда ва навбатдаги кун Фарғона вилояти футболининг бугунги ҳолатини яқиндан ўрганишга бағишланди.

Дастлаб мутахассислар Марғилон шаҳрида бўлиб, собиқ маиший хизмат кўрсатиш коллежидаги 2-БЎСМ футбол секциялари фаолияти ўрганиб чиқилди. Шароитни янада яхшилаш масаласи муҳокама қилинди.

Кейин эса Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” клуби қошидаги футбол академияси, Фарғона болалар футбол академияси ва Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводига қарашли собиқ спорт мактабини кўздан кечиришди. Камчиликлар ўрганиб чиқилди ва тегишли таклифлар берилди.

Қўқон шаҳрида ҳам болалар ва ўсмирлар футболи борасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳамда эътиборга лойиқ спорт объектлари, хусусан собиқ маиший хизмат кўрсатиш коллежи реконструкцияси мухокама қилинди.

Сафар якуни бўйича вилоятда болалар футболи, оммавий футболни ривожлантириш борасида режалар тайёрланди.

Ўқилган: 1572
Равшан Эрматов ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Германия кубоги, 1/8 финал. "Бавария" – "Хоффенхайм" 4:3. Левандовскидан дубль!
10:17
Сингапур – Ўзбекистон учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқаради
20:26
"Бунёдкор" — "Пахтакор": Таркиблар!
16:16