“Dubai Cup”: Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қайси жамоалар билан ўйнайди?

U-23 Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда йиғин бошлаганидан хабарингиз бор.

Олимпия терма жамоамиз БАА йиғини доирасида “Дубай халқаро футбол мусобақаси”да иштирок этади. Жорий йилги “Dubai Cup” мусобақасида қитъамизнинг 8 та – БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея, Ироқ, Иордания ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Мусобақа 19 ноябрь кунига қадар давом этади. Ҳар бир терма жамоа 4 тадан ўйин ўтказади. Якунда энг кўп очко жамғарган терма жамоа мусобақа ғолиби бўлади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолиби саналади. Бу йил учинчи марта ўтказилаётган мазкур турнирнинг ўтган йилги мавсумида вакилларимиз бош совринга эга чиқишган эди. Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бу галги турнирда ҳам ғолиб чиқиш учун майдонга тушади.

U-23 Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда йиғин бошлаганидан хабарингиз бор.

Олимпия терма жамоамиз БАА йиғини доирасида “Дубай халқаро футбол мусобақаси”да иштирок этади. Жорий йилги “Dubai Cup” мусобақасида қитъамизнинг 8 та – БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея, Ироқ, Иордания ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Мусобақа 19 ноябрь кунига қадар давом этади. Ҳар бир терма жамоа 4 тадан ўйин ўтказади. Якунда энг кўп очко жамғарган терма жамоа мусобақа ғолиби бўлади.

Бугун турнир ташкилотчилари ҳамда иштирокчи терма жамоалар расмийлари иштирокида мусобақа олди йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мусобақанинг қонун-қоидалари, ташкилий масалалар, жамоалар ўйинларни қандай рангдаги либосда ўтказиши каби масалалар муҳокама этилди. Тақвимга кўра, Осиё чемпионати финал босқичида бир гуруҳдан ўрин олган терма жамоалар “Dubai Cup”да ўзаро тўқнаш келмайди. Таъкидлаш жоиз, “Dubai Cup-2019”да VAR тизимидан ҳам фойдаланилади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақа доирасидаги дастлабки учрашувини эртага Ироқ олимпия термасига қарши ўтказади.

“Dubai Cup-U23” тақвими:

13 ноябрь
16:45| Ўзбекистон – Ироқ
БАА Футбол Ассоциацияси стадиони

15 ноябрь
16:45| Ўзбекистон – Иордания
БАА Футбол Ассоциацияси стадиони

17 ноябрь
20:15| Ўзбекистон – БАА
“Шабаб ал Аҳли” стадиони

19 ноябрь
20:15| Ўзбекистон – Саудия Арабистони
“Шабаб ал Аҳли” стадиони

Ўқилган: 2708
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик учрашуви. Аргентина – Мексика 4:0
09:25
"Насаф" - "Бухоро" 0:0 | "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1. Қарши ва Жиззахда кучлар тенг келди
18:19
Баҳодир Аҳмедов: Мақсадимиз – Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш
15:41