Ўртоқлик учрашуви. Аргентина – Мексика 4:0

ФИФА кунлари муносабати билан дунёнинг бир қатор давлатларида халқаро ўртоқлик учрашувлари давом этмоқда. Сан Антонио шаҳридаги "Alamodome" стадионида Аргентина терма жамоаси Мексика билан кураш олиб борди.

Қизиқарли кечган ўйинда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, Месси ватандошларининг ғалабаси билан якунланди. Бу баҳсда Лео иштирок этмаган.

Шундай бўлсада, жамоа рақибни йирик ҳисобда енга олган. Голларни Мартинес учта маротаба ва Паредеслар киритишди.

Ўртоқлик учрашуви
Аргентина – Мексика 4:0 (4:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 17 Мартинес, 2:0 – 22 Мартинес, 3:0 – 33, пенальти Паредес, 4:0 – 39 Мартинес.
Аргентина – Андрада, Рохо, Монтиель, Тальяфико, Мартинес (Балерди, 83), де Пауль (Гайч, 87), Паласиос (Домингес, 54), Паредес, Мак Аллистер (Перейра, 65), Акунья (Лансини, 77), Мартинес (Дибала, 46).
Мексика – Очоа, Араухо, Лайюн, Сальседо, Альварес, Эррера (Родригес, 63), Гальярдо, Корона (Фабиан, 63), Дос Сантос, Лосано, Хименес.
Огоҳлантиришлар: Альварес (10), Эррера (37), Рохо (45), Акунья (63), де Пауль (70), Лосано (71), Паредес (78), Сальседо (90).

Эътиборингизга Маринеснинг тўртинчи голини ҳавола этамиз:

Аргентина термаси Мексика термаси Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
"Ювентус" Пауло Дибала билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиб кўради
16:55
"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар эълон қилинди
21:39