Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани мухлислар қаршисида — “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади

Профессионал футбол лигаси Cоcа-Cола Ўзбекистон кубоги финалини юқори савияда ташкил этиш йўлида “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар маркази билан келишувга эришди. Унга кўра, финал олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани Тошкент марказида жойлашган “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади.



Режага кўра, Шота Арвеладзе ҳам, Миржалол Қосимов ҳам матбуот анжуманига жамоанинг этакчи футболчилари билан ташриф буюради. Бунда анжуман одатдаги кўринишда эмас, байрамона руҳда ўтиши асосий аҳамият касб этади. Мазкур жараённи исталган футбол мухлиси кузатиб бориш имкониятига эга.



Cоcа-Cола Ўзбекистон кубоги ғолибига топшириладиган янги соврин ҳам шу куни “Самарқанд дарвоза”га олиб келинади. Истовчилар унинг фонида футболчилар ҳамда мураббийлар билан суратга тушишлари мумкин.



“Пахтакор” ва АГМК клублари мухлислари ўз суюкли футболчиларидан дастхат олиш, улар билан юзма-юз суҳбатлашиш имкониятга эга бўлишлари мумкин.

Ма`лумот учун, “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар марказидаги тадбир 25 октябр — жума куни соат 19:00 да бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1930
АГМК Пахтакор Ўзбекистон кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив"да коронавирус инфексиясига қарши бағишланган тадбир бўлиб ўтди
06:52
CAFA U-15 Girls Championship-2019 мусобақаси олдидан жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди
13:42
Coca Cola Суперлига. 2-тур расмийлари
03:06