"Локомотив"да коронавирус инфексиясига қарши бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Айни дамда Хитойнинг Ухан шаҳридаги коронавирус инфексияси бутун дунё ҳамжамияти марказида турибди.  Ушбу касалликдан эҳтиёт бўлиш чоралари ҳамда саломатлик гигиенасига мунтазам эътибор бериш мавзусида маъруза бўлиб ўтди.

Дастлаб,  “Локомотив” шифокори Аброр Пирриев ушбу касаллик борасида маълумотлар бериб ўтди:  – Ҳаммага яхши маълум,  ҳозир бутун дунё Оммавий ахборот воситаларида Хитойнинг Уханъ шаҳрида тарқалган коронавирус ҳақида кўплаб мақолалар чоп этилмоқда.  Бутун дунёда асосий мавзу коронавирус вируси бўлиб турибди десак муболаға бўлмайди.  Бу вирус одатда жамоат жойларида тез тарқалади.  Чу боис биз ҳам бир жамоа бўлганимиз учун доим саломатлик гигиенасига эътибор беришимиз керак.  Биринчи навбатда тоза юриш,  доим ювиниб туриш ҳамда жоиз ҳолларда тиббий ниқоб тақиб юришга тўғри келади.  Хурсанд қиладиган томони шундаки,  коронавирус юртимизга таҳдид солаётгани йўқ.  Чунга қарамай ҳеч қачон ҳушёрликни йўқотмаслигимиз зарур.

Кейинчалик соғлиқни сақлаб вазирлигидан ташриф буюрган вакил ўз нутқи давомида ушбу касаллик борасида батафсил гапирди.  Тадбир якунида эса йиғилиш қатнашчилари ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ўқилган: 1913
Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" сафида ўйнаган барча легионерларнинг кўрсаткичлари
08:11
Coca-Cola Суперлигаси, 26-тур: “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” 2:2
01:49
“Ривожланиш кубоги-2020”: Ўзбекистон – Исландия 1:2
07:15