Оле-Гуннар Сульшер: "МЮ"да ҳозир оғир вазият. Бироқ биз қайтамиз

"Манчестер Юнайтед" клубининг бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг ҳозирги вазияти ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Мухлисларга айтадиган қандай фикрларингиз бор? Улар ҳозирда жамоанинг АПЛдаги натижаларидан бироз ҳавотирда.

- Ҳар доим мухлисларга фикр қолдириш қийин бўлган, бироқ бизнинг мақсадларимиз бор, клубнинг асосий мақсади – ғалаба қозониш. Сен тўғри футбол намойиш қилиб совринлар ютишинг керак.

Бироқ биз шу билан бирга ёш футболчиларга ҳам имконият беришимиз лозим, бу бизнинг қонимизда бор. Ажойиб наъмуна – "Класс-92". Бизнинг бир неча ёш ажойиб футболчиларимиз бор. Биз келажак қурмоқдамиз.

Албатта, айни пайтда қийин дарвни бошимиздан ўтказмоқдамиз, аммо бу келажакда бизга фойда олиб келишига ишончим комил. Клуб ўзига келади. Сўнгги ой ҳафта натижалар нуқтаи назаридан жуда ҳам оғир бўлди. Бироқ "Челси"га қарши ўйин бизнинг нақадар яхши эканлигимизни кўрсатиб берди.

Биз қайтамиз, - дейди Сульшер.

Ўқилган: 1442
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Унаи Эмери: "Ньюкасл"га қарши ўйинда муаммоларга дуч келдик, лекин биз ғалабани ҳақли равишда қўлга киритдик
03:21
Клопп Рэшфорднинг ҳайрия қилиши ҳақида: Умид қиламанки, унинг онаси у билан фахрланади. Мен фахрланаман
08:29
“Тоттенхэм”нинг омадсизлиги давом этади. Бу сафар жамоа “Брайтон”га йирик ҳисобда ютқазди
18:28