Клопп Рэшфорднинг ҳайрия қилиши ҳақида: Умид қиламанки, унинг онаси у билан фахрланади. Мен фахрланаман

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Буюк Британияда болалар учун текин овқатланишни ташки қилган ширкати учун "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни мақтади.

"Бошқа бир ақлли одамлардан яхшироқ сўзларни танлай олишимга ишонмайман. Лекин Маркуснинг бошлаган ишлари ажойиб, бу жуда ҳам яхши. Клублар ўртасидаги рақобат ва шу каби нарсалар орасида футболчилар одамлар каби бирлашишади.

Ёшлигидан қийин шароитларда ўсган етакчилик қобилиятига эга йигитнинг ўз илдизларини унутмаганлиги ёқимли ҳолат.

Унинг онаси ундан фахрланишига умид қиламан. Мен уни билмайман, лекин ҳатто мен у билан фахрланаман. У "Юнайтед"да ўйнайди, шундай экан вазият оддий эмас", - дейди Клопп.

Ўқилган: 1308
Англия чемпионати Ливерпуль Маркус Рэшфорд Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Челси” вингери Хадсон-Одои учун мавсум якунланди
16:14
"Шеффилд Юнайтед" – "Челси": Таркиблар!
20:50
АПЛни тарк этган учинчи жамоа номи маълум
16:05