Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда сардори Одил Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ким билан ўйнашимизни ҳамма яхши билади. Нима ҳам дер эдим?! Йигитлар масъулиятни ҳис қилиб туришибди.
Жанговор тайёргарликга эгамиз. Умид қиламанки, ҳаммаси биз учун кўнгилдагидек кечади.
Ҳозир энди баҳоналар кетмайди. Мухлисларни хурсанд қилиш ва чиройли ўйин кўрсатиш учун майдонга чиқамиз.
Рақибларга келсак: уларнинг 10-рақам эгаси ўйнамайди. У Саудия Арабистонига гол урганди.
Умуман олганда, Яман термаси ташкилий жиҳатдан жипслашиб ўйнайди. Олдинда турган биргина ҳужумчиси вазиятларни кутиб туради ва ҳавфли ҳужумга ўтиб кетади. Улар тўғри ўйнашяпти.
Уларнинг ортларида "автобус" усулида ҳимоя туради. Омад ҳам кучлиларга қиё боқади. Буни унутмасигимиз керак.
Албатта бизнинг футболчиларнинг савияси ва даражаси устун жиҳатимизни кўрсатади. Биз ахир Ўзбекистонмиз. Лекин бу гаплар фақат қоғозда бўлмасдан, амалда ҳам исботини топиши керак. Ахир 8 кун тинмай тайёргарлик олиб бордик. Умид қиламиз, уйимизда деворар ҳам ёрдам беради.
Одил Аҳмедовда жароҳат бор эди. Унинг аҳволини эртага қараб хулоса қиламиз. Сингапурга қарши ўйинга бўлса тўлиқ тузалади. Шундай экан, эртага унинг илк дақиқалардан бошлаб ҳаракат қилиш ёки қилмаслиги борасида бир қарорга келмиз.
Менинг шатномамга келсак: ҳозир олдимизда турган 2та ўйинни ўтказиб олайлик, кейин шартнома ҳақида бош қотирамиз.
Бу босқичдан чиқиб олиш керак, кейинги босқичда бўлса мутлақо бошқа рақиблар бўлади. Ҳа, бизга чиройли ўйин ва очко керак. Икки қуённи биттада "ўлдирмоқчимиз". Шу билан бирга келажаги бор ёшларни ҳам унутмаслигимиз лозим".
Санъат Шарипов