"Пахтакор" асосий таркиби 14 январгача таътилга чиқди

Мураббийлар штаби ва футболчилар 14 январгача давом этадиган таътилга чиқишди.

Жорий мавсум жамоамиз учун 10 февралда Чемпионлар Лигаси баҳси билан бошланиб, 20 декабрь куни Ўзбекистон Кубоги финалидан сўнг якунига етди. Жамоага олтин медаллар топширилгач, 14 январгача давом этадиган таътил берилди. Футболчилар шу куни тиббий текширувдан ўтишади ва 15 январь санасидан машғулотлар бошланиши белгиланган.

21 январдан 5 февралга қадар БААнинг Дубай амирлигида йиғин ўтказиш режалаштирилган. Йиғин давомида учта назорат баҳси ташкил этилади. Рақиблар номи, ўйин жойи ва саналари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот тақдим этилади.

Ўқилган: 2934
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ракитич: Мен бир қоп картошка эмасман, келажагимни ўзим ҳал қиламан
13:39
Бу сафар Олимпиадага боришимизга ишонамиз!
08:00
Евро-2020 мусобақаси чипталарига рекорд даражада талаб бўлмоқда
08:17