“Тоттенхэм”нинг омадсизлиги давом этади. Бу сафар жамоа “Брайтон”га йирик ҳисобда ютқазди

Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Брайтон” – “Тоттенхэм” учрашуви ўз якунига етди. “Фалмер” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда Аарон Коннолли дубл қайд этган бўлса, яна бир голга Нил Мопе муаллиф бўлди.

Шу тариқа, лондонликлар “Бавария”дан учралган қақшатқич мағлубиятдан сўнг (2:7) яна бир зарбани қабул қилиб олишди.

АПЛ, 8-тур

Брайтон – Тоттенхэм 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 3 Мопе, 2:0 – 32 Коннолли, 3:0 – 65 Коннолли.

Брайтон – Райан, Данк, Уэбстер, Берн, Монтойя, Гросс, Элзейт (Бонг, 88), Муй, Стивенс (Мюррей, 90), Коннолли (Биссума, 80), Мопе.

Тоттенхэм – Льорис (Гассанига, 8), Алдервейрелд, Дэвис, Вертонген, Сиссоко, Ламела, Эриксен, Ндомбеле (Уинкс, 46), Дайер, Сон Хын Мин (Лукас Моура, 73), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Дайер (55), Стивенс (57), Данк (89).

Ўқилган: 2393
Англия чемпионати Брайтон Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АПЛ клубларга ўртоқлик учрашувларини ўтказишга рухсат берди. Мураббийлар ҳакамлик қилади
01:21
Муҳаммад Салоҳ: Менга VAR ёқмайди. Кўрасиз унинг ёрдамида менга кўпроқ пенальти берилади
04:51
"Ман Сити" жиддий таъқиқдан қутулиб қолди. ФИФАга фақатгина жарима тўлайди
09:06