АГМК сафида кимлар гол урмоқда?

АГМК жамоаси жорий мавсум барча мусобақаларда жами 31 ўйинда 48 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этди.

Энг кўп гол жамоа ҳужумчиси Зафар Полвонов ҳисобида — 16. Зафар Полвонов жорий мавсум ўзбек футболчилари орасида ўзи иштирок этган барча 5та мусобақада (ОЧЛ, Суперлига, Суперкубок, Лига Кубоги, Ўзбекистон Кубоги) гол урган ягона футболчи.

Ёзги транфер ойнаси вақтида жамоага келган грузиялик Элгужа Григалашвили ҳозирга қадар барча мусобақаларда рақиблар дарвозасини жами 7 маротаба ишғол этишга эришди. “Андижон”га қарши ўйинда пенальтидан гол урган футболчи, "Динамо"га қарши баҳсда дубль қайд этиб, кубок беллашувида “Оқ-Тепа” дарвозасига учта тўп, "Бунёдкор"га эса битта гол уришни уддасидан чиқди.

Жамоа тўпурарлари рўйхатида учинчи поғонада Дилшод Жўраев бормоқда — 6 гол.

Шаҳзод Нурматов ҳисобида эса 4та гол мавжуд ва ҳужумчи бу борада ҳам тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Тўпурарлар рўйхатининг бешинчи ўрнини Санъат Шихов, Жасур Ҳакимов ҳамда Миржамол Қосимов 3тадан гол билан бўлишиб туришибди.

Жорий мавсумда гол урган футболчилар:

1.Зафар Полвонов – 16

2. Элгужа Григалашвили – 7

3.Дилшод Жўраев – 6

4.Шаҳзод Нурматов – 4

5.Миржамол Қосимов – 3

6.Санъат Шихов – 3

7.Жасур Ҳакимов – 3

8.Сардор Раҳмонов – 2

9.Шоҳназар Норбеков – 2

10.Бобур Йўлдошев – 1

11.Эркин Байдуллаев — 1

Ўқилган: 1815
АГМК

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кун тарихи - 1 сентябрь
08:28
Coca Cola Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
15:02
Coca Cola Суперлига. АГМК “Андижон”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
03:40